Мареска: Бу футболчидан бунақасини кутмагандим
“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска 18 ёшли Райан Макайду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Англиялик вингер мавсумолди тайёргарлик жараёнида “шаҳарликлар”нинг янги устозида яхши таассурот қолдирди.
- Райан сюрпризлардан бири бўлди, бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. У жуда яхши эди. Менга бундай агрессив қанот футболчилари ёқади. Ўйлашимча, унга биз билан қолиб, асосий жамоа билан тажриба тўплаш, Антуан Семеньо ва Жереми Докудан ўрганиш яхшироқ бўлади.
Мен “ўрганиш” деганда рақибларни алдаб ўтиш маҳоратини назарда тутмаяпман, гап ишга тўғри муносабат ва қаттиқ меҳнат ҳақида кетяпти. Баъзида ёш футболчилар қийинчиликларга дуч келади: улар ўзларини аллақачон тайёр, деб ўйлай бошлайди ва қаттиқ меҳнат қилишни тўхтатади. Райаннинг ўрганишда давом этаётгани жуда яхши, - дея Маресканинг сўзларини City Report келтирди.
Макайду “Сити”нинг асосий жамоаси сафида икки расмий ўйин ўтказишга улгурди, у ўтган Англия кубоги баҳсларида икки марта майдонга тушди.

Фикрлар