Жардим "Монако"дан истеъфога чиқарилгач нималар деди?

Бугун "Монако" клубидан истеъфога чиқарилган мураббий Леонарду Жардим бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен клубда чексиз миннатдорман. “Монако”дек жамоани 4 йилдан ортиқ давр мобайнида бошқарганимдан фахрланаман. Мен ҳамиша ўз ишимга бор эътиборимни қаратиб келганман ва сидқидилдан меҳнат қилганман. Биз биргаликда улкан ютуқларни қўлга киритдик ва бу ғалабалар менинг хотирамда бир умр муҳрланиб қолади”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” раҳбарияти Жардимдан бўшаган лавозимга Тьерри Анри ҳамда Клаудио Раньери каби мутахассисларнинг номзодини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!