Жемаили Швейцария – Коста-Рика баҳсининг энг яхши футболчиси бўлди
Кеча ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқчи сўнгги тур учрашувларидан навбатдагилари бўлиб ўтди.
Жумладан, шу куни Швейцария терма жамоаси турнирни аллақачон тарк этиши маълум бўлиб улгурган Коста-Рикага қарши ўйнади. Учрашув 2:2 ҳисобида жанговор дуранг билан якунланди.
Ўйинда ҳисобни очган швейцарияликлар ярим ҳимоячиси Блерим Жемаили якунда ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Фикрлар