Жервиньо Европага қайтишга яқин турибди

  • 15 августа, 2018, 22:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Айни дамда Хитойнинг "Хэбей Чайна Форчун" клубида тўп сураётган "Арсенал" ва “Рома” жамоалари собиқ ярим ҳимоячиси  Жервиньо тез орада "Парма"га кўчиб ўтади. Бу ҳақда Sky Sports Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра А Серия клуби 31 ёшли кот-д’ивуарлик футболчининг трансфери бўйича Хитой клуби билан келишувга эришган.

Маълумот учун, Жервиньо жорий мавсум Хитой Суперлигасида жами 6та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию