
Жейми Каррагер: Моуриньонинг истеъфоси яқин
"Ливерпуль" клуби собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед"даги “курсиси қимирлаб қолган” Жозе Моуриньо ҳақида гапириб ўтди.
“Жозе келаси мавсум МЮда ишлайди деб ўйламайман. Балким уни жорий мавсум якунига қадар истеъфога чиқаришар. Агар “Манчестер Юнайтед” бўлажак ўйинларда “Валенсия” ва “Ньюкасл”га ютқазса, бу Моуриньонинг тақдирини ҳал қилиши мумкин. Бордию манкуанликлар ушбу учрашувларда ғалаба қозонишган тақдирда ҳам Моуриньо билан ҳамкорлик узоқ давом этади деб ўйламайман”, - дейди Каррагер.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг ўрнига Зинедин Зидан ва Антонио Контеларнинг номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар