Жейми Каррагер: Сон - жорий мавсум АПЛнинг энг зўр футболчиларидан бири
Ads

Айни дамда Sky Sports эксперти сифатида фаолият олиб бораётган англиялик машҳур футболчи Жейми Каррагер “Тоттенхэм” форварди Сон Хин Мин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Сон жорий мавсум премьер-лиганинг энг зўр футболчиларидан бири деб ўйлайман. “Тоттенхэм”га Кейн ва Алли етишмаётгани ҳақида жуда кўп гапиришди, аммо Сон ушбу йўқотишларни сездирмади. У шунчаки фантастик ўйин кўрсатяпти. Ўнгда ҳам, чапда ҳам, марказий ҳужумда ҳам.

Сон Германияда ажойиб фаолият олиб борди. У “Тоттенхэм”га кўчиб ўтгач уни кўпчилик шунчаки захирада қолиб кетишини айтди. Аммо, у ҳозир жамоанинг асосий футболчисига айланди”, - дейди Каррагер.

Минбар

Барча блоглар