Жиру "Челси"да қолмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби форварди Оливье Жиру ўзининг келажак фаолияти борасида муҳим қарор қабул қилди.

The Metro нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли франциялик футболчи "Стемфорд Бриж"да қолишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш керакки Жирунинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Бироқ, имзоланган келишувга кўра томонлар ушбу шартномани яна бир мавсумга узайтиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жиру “Челси” сафига 2018 йилнинг январида “Арсенал”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида жами 47та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
16/02/2019 19:29
Яхшиси Хитойга кетиши керак у ҳам...Челсида нон йўқ унга