Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига инновацияларни жорий этишда жаҳон банки билан ҳамкорлик қилинади

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Жаҳон Банки делегацияси билан учрашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган учрашувда вазир Дилмурод Набиев делегация аъзоларига юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, аҳолини спортга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб, мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбирда Жаҳон Банки экспертлари билан Ўзбекистон спорт тизимини бошқаришда инновацияларни амалга ошириш, жаҳон стандарти талабларига мос спорт ходимларини, ўқитувчи-тренерларини тайёрлаш, спорт инвентарлари билан жиҳозлаш, спортга давлат-хусусий шерикчилик тизими ҳамда ахборот технологияларини татбиқ қилиш каби масалаларнинг ҳамкорликдаги ечимлари муҳокама қилинди.

Якунда томонлар юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга хизмат қилувчи йирик лойиҳани ҳамкорликда ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга келишиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!