Жо Харт АПЛга қайтиши мумкин

TIGGO 2 PRO

 

Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Харт фаолиятини Лондоннинг “Вест Хэм” клубида давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Sky Sports.

“Болғачилар” трансфер ҳуқуқи “Манчестер Сити”га тегишли Жо Харт билан бир йиллик ижара шартномаси имзолашни режалаштирган. Айни вақтда музокаралар олиб борилмоқда.

Аввалроқ “Милан” жамоаси англиялик посбонни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Жо Харт ўтган мавсумни ҳам “А” Серия вакили – “Торино” жамоаси сафида ижара асосида тўп сурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!