Жоэль Матип 5 ойлик танаффусдан сўнг илк марта майдонга тушди
“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Жоэль Матип жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг хабар беришича 27 ёшли камерунлик футболчи кеча ўтказилган назорат ўйинида иштирок этган. Таъкидлаш керакки, Матип сўнгги 5 ой ичида илк бор майдонга тушди. У жорий йилнинг март ойида жароҳат олган ва шундан буён бирорта учрашувда ҳам иштирок эта олмай келаётган эди.
Маълумот учун, Матип ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар