Жомбойлик ака-ука «Реал Мадрид»га чақирилди
Жомбой туманидаги Ўртабўз маҳалласида истиқомат қилувчи Шуҳратжон ва Шоҳжаҳон Маматовлар бир неча йиллардан бери тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол билан шуғулланишади.
Ака-укалар меҳнат фахрийси Иван Кострикин ташкил этган туман ёшлар футбол жамоаси таркибида спорт сирларини ўрганишмоқда. Жамоа яқинда Болгарияда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этишди. Бу ҳақда uza.uz сайти хабар бермоқда.
– Қувонарлиси, халқаро мусобақада иштирок этган “Реал Мадрид” футбол клуби мутахассислари жамоамизга алоҳида эътибор қаратишди, – дейди мураббий И.Кострикин. – Айниқса, Шуҳратжон ва Шоҳжаҳоннинг ўзига хос ўйин услуби эътироф этилди. Мусобақа якунида бу икки ёш спортчиларимиз “Реал Мадрид” футбол клуби қошидаги халқаро спорт мактабида ўқишга таклиф қилинди. Айни кунларда уларнинг сафар ҳужжатлари тайёрланмоқда, - деди мураббий.
Фикрлар