Жон Оби Микел яна Англияга қайтмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби собиқ футболчиси Жон Оби Микел яна Англияга қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 31 ёшли нигериялик футболчи "Мидлсбро" футболчисига айланади. Оби Микел тиббий кўрикдан ўтгач шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, унинг сўнгги жамоаси Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клуби бўлган эди. Унинг трансфер нархи эса 3,5 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар