Жон Терри Россия визасини олди

Москванинг “Спартак” клубига ўтиши айтилаётган англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Терри Россия визасини қўлга киритди.

Бироқ, берилган маълумотларга кўра 37 ёшли футболчи ва рус клуби ўртасидаги музокаралар ҳамон давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Терри “Спартак” билан “1+1” кўринишидаги шартнома имзолаши ва йилига 2 миллион евро маош олиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Террининг "Астон Вилла" клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар чоп этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!