Жорди Альба: "Тер Штеген – дунёнинг энг кучли дарвозабони"

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жорди Альба кеча Ла Лиганинг 4-тури доирасида “Реал Сосьедад”га (2:1) қарши сафарда киритилган муҳим ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи бўлимда биз ўзимизнинг одатдаги даражамизда ўйнай олмадик. Рақиб эса битта яхши ҳужум қилди ва гол урди. Шундан сўнг тўлиқ ҳимояга ўтиб олди. Улрнинг бу ҳимоясини ёриб ўтиш жуда қийин эди.

Танаффусдан сўнг эса биз яна ўз ўйинимизни намойиш қилдик. “Сосьедад” эса фақат қарши ҳужумларда ўйнади. Мен тер Штегенни дунёнинг энг зўр дарвозабони деб ҳисоблайман. Бугун у бизни қутқарди”, - дейди Альба.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!