Жоржио Кьеллини: Погбанинг қайтишини барчамиз истаймиз

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржио Кьеллини "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбанинг яна “кекса синьора” сафига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“У туғма иқтидор эгаси. Албатта, биз барчамиз унинг қайтишини хурсандчилик билан қарши оламиз. Погба майдонда етакчилик қилиш қобилиятига эга. Ҳозир унга юклатилган жуда катта жавобгарлик халақит бермоқда”, - дейди италиялик футболчи.

Маълумот учун, Погба 2012-2016 йилларда “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг 105 млн евро эвазига МЮга кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!