Журналистлар диққатига! Эртага матбуот анжумани!

Хабарингиз бор Халқаро қиличбозлик федерацияси қарорига мувофиқ Тошкентда 11 ноябрь куни эркаклар ўртасида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича “Сателлит“ халқаро турнири, 17-18 ноябрь кунлари эса ўсмир-қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля тури бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Эртага, 8 ноябрь куни мазкур мусобақаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Шу муносабат билан барча ОАВ ходимларини Республика бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабига таклиф қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, матбуот анжумани 15:00да бошланади, 14:30да эса журналистлар рўйхатдан ўтказилинади.

Ўзбекистон қилич бозлик федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!