Капелло "Реал"га Икардини сотиб олишни маслаҳат бермоқда

Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло "Реал" Мадридга тезроқ "Интер" форварди Мауро Икардини сотиб олишни маслаҳат бермоқда.

“Мен унинг мухлисиман. Мауро худди Криштиану Роналду сингари жарима майдони мутахассиси ҳисобланади. Агар сиз жарима майдонига уч марта тўп оширсангиз, у буларнинг барчасини дарвозага жойлаб қўяди. “Реал”нинг ўрнида бўлганида тезроқ уни сотиб олган бўлардим”, - дейди Капелло.

Маълумот учун, Икарди асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У икки карра Италия чемпионати тўпурари ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!