Каттақўрғонда «Қувноқ стартлар» мусобақаси бўлиб ўтди (Фото)
Мактаб ўқувчиларидан иборат бир неча жамоа иштирик этган баҳсларда спортсевар ўқувчиларнинг чаққонлиги, зийраклиги ва бирдамлиги синовдан ўтказилди. Бу каби мусобақалар ўғил-қизларнинг соғлом улғайишини ҳамда бир жамоа бўлиб ҳаракатланишига кўмак беради, - дейди жисмоний тарбия ўқитувчиси Суҳроб Бозоров. -Улар жисмонан бақувват, руҳан тетик ва баркамол бўлса, ўз олдига қўйган мақсадига тез эришади. Улар орасида келгусида халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчилар етишиб чиқса, ажаб эмас. Мусобақада «Чаққонлар» жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Фикрлар