Келаси йилги Испания Суперкубоги баҳси АҚШ, Хитой ёки Қатарда ўтказилади

2019 йилги Испания Суперкубоги баҳси хорижий давлатда ўтказилиши мумкин.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра Испания футбол федерацияси бу борада АҚШ, Хитой ва Қатардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Испания Суперкубоги баҳси ҳам хорижда ўтказилган эди. Марокашда ўтказилган ўйинда "Барселона" "Севилья" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!