Кевин-Принс Боатенг: "Барселона"да ўйнаш бу – орзу
Яқиндагина “Сассуоло”дан ижара асосида “Барселона”га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Кевин-Принс Боатенг каталонияликлар сафига келгач ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
“Шуни тан оламанки, Месссига қарши ўйнаш жуда қийин. Унинг майдонда қилаётган ҳаракатлари бу ҳақиқий сеҳргарлик. Унинг бир ўзи бутун бир жамоага қарши ўйнай олади.
Менинг ёшимда бундай жамоада ўйнаш ажойиб ҳолат. Чунки, мен энди ёш футболчи эмасман. “Барселона”да ўйнаш бу – орзу”, - дейди 31 ёшли футболчи.
Фикрлар