Кейндан "жабр чеккан" АПЛ клублари сони 26тага етди

  • 18 апрель, 2018, 10:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн кеча АПЛнинг 35-тури доирасида бўлиб ўтган “Брайтон”га (1:1) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Tecno

Қизиғи шундаки, 24 ёшли ҳужумчи ўзи қарши ўйнаган АПЛнинг 27та жамоасидан 26тасининг дарвозасига йўл топа олган. Кейннинг голларидан қутулиб қолган ягона жамоа бу ҳозирча "Кардифф" ҳисобланади.

Маълумот учун, Кейн жорий мавсум премьер-лигада жами 33та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 26та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!