Кэйхилл Австралия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Австралия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланган ҳужумчи Тим Кэйхилл ўзининг халқаро фаолиятини якунлади.
“Терма жамоадан кетадиган куним етиб келди. Мамлакат шаънини ҳимоя қилаётган ўйин пайтидаги ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман. Терма жамоада ўтказган йилларимда мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат”, - дейди 38 ёшли футболчи.
Маълумот учун, Кэйхилл Австралия терма жамоаси сафида жами 107та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 50та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар