Тошкент шаҳрида Ўзбекистон электрон компьютер спорти Федерацияси ва Alisports (Alibaba Group) ҳамкорлигида ўтказилган, Бутунжаҳон электрон спорт ўйинлари (WESG) турнири учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтди.

Беш йўналишда ўтказилган ўйинларда саралашга параллел равишда, Ўзбекистон кубоги ғолиблари ҳам аниқланди.

Мусобоқанинг энг яхши иштирокчилари кейинги халқаро босқич йўлланмасига эга бўлиш билан бирга 2019 йилги Ўзбекистон чемпионати яъни Ўзбекистон профессионал киберспорт лигаси қатнашчисига айланишди.

 

Ўз йўналишларида чемпион бўлган киберспортчилар Марказий Осиё давлатларининг чемпионлари билан саралашнинг сўнгги раундида иштирок этишади. Унда муваффақиятли қатнашган спортчилар Хитойда бўлиб ўтадиган WESG мусобақасига йўл олади.

Қуйида эътиборингизга Ўзбекистон номидан иштирок этадиган ғолиб иштирокчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Pro Evolution Soccer 2019 – Салоҳиддин Эсонов

DOTA 2 – Comeback team

Counter Strike: Global Offensive – ProdigY Gaming

Starcraft II –Тимур Музаффаров

Hearthstone – Ягья Севиля

Эслатиб ўтамиз, электрон компьютер спорти жорий йилнинг 15 август куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон спорт турлари реестрига киритилган эди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98