Клопп: Энди бизда 60 очко бор, бу жуда ажойиб
Ads

"Бошимиздан тоғ ағдарилгандай бўлди. Ўйин қийин бўлишини билар эдик. "Кристал Пэлас" доимо "Ливерпуль" билан яхши ўйнаган. Улар қарши ҳужумда ажойиб ҳаракатланишади. Айниқса, Уилфрид Заа жаҳон даражасидаги футболчи.

Биз учрашувни назорат қилишга ҳаракат қилдик, аммо баъзан бизга сабр етишмади. Рақиб ўз ярим майдонидан чиқмади ва шу боис чекланган майдонда ҳаракат қилишимизга тўғри келди.

Натижа муҳим, энди бизда 60 очко бор. Мен жамоамдан фаҳрланаман. Бизга бир нечта футболчи етишмаяпти, аммо орада тикланиш учун бир неча кун вақтимиз бор", - деди германиялик мутахассис.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98