Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал-Айн" финалда "Реал" билан ўйнайди (тақвим)

Абу-Дабидаги "Шайх Зайед" стадионида кечган учрашувда "қироллик клуби" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Сантьяго Солари шогирдлари финал йўлланмасига эга чиқишди.

Энди улар ҳал қилувчи баҳсда БААнинг "Ал-Айн" жамоасига қарши майдонга тушишади. Мазкур учрашув 22 декабр куни "Зайед Спортс Сити" стадионида Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.

Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби эса худди шу куни "Ривер Плейт"га қарши 3-ўрин учун баҳс ўтказади. Ушбу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 18:30 да старт олади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. 3-ўрин учун

22.12.2018 18:30. "Зайед Спорт Сити".

"Кашима Антлерс" (Япония) - "Ривер Плейт" (Аргентина)


Финал. 22.12.2018 18:30. "Зайед Спорт Сити".

"Реал" (Испания) - "Ал-Айн" (БАА).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!