Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал-Айн"дан фантастик камбэк
Ал-Айн шаҳридаги "Хазза бин Зайед" стадионида кечган беллашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида жанговар дуранг қайд этилди - 3:3.
Эътиборлиси, учрашувнинг биринчи бўлими Океания минтақасидан ташрик буюрган жамоанинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Аммо танаффусдан сўнг Зоран Мамич шогирдлари рақиблар дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритди ва ўйинни қўшимча таймларга қадар давом этишини таъминлади.
Эсктра таймларнинг сўнгги дақиқасида Муҳаммад Абдулраҳмон қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шундай бўлсада, "Ал-Айн" футболчилари ирода кўрсатиб, пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида рақибдан устун келишди.
Шу тариқа, Зоран Мамич шогирдлари чорак финал йўлланмасига эга бўлишди. Энди улар Туниснинг "Эсперанс" жамоасига қарши баҳс олиб боришади.
«Аль-Айн» (БАА) — «Тим Веллингтон» (Янги Зеландия) — 3:3; пенальтилар серияси — 4:3
Голлар: Барсия, 11 (0:1); Клэпхем, 15 (0:2); Илич, 44 (0:3); Сиотани, 45 (1:3); Т. Думбия, 49 (2:3); Берг, 85 (3:3).
Четлатиш: Муҳаммад Абдулраҳмон (120)
Фикрлар