Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи
Ads

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Биз сизнинг эътиборингизга ушбу турнирдаги энг сермаҳсул олти футболчи ҳақидаги блогпостни хавола қиламиз.

6. Муҳаммад Абутрика. 11 ўйин - 4 гол
Мисрнинг "Ал Ахли" жамоаси ҳужумчиси Абутрика 5 та жаҳон чемпионатида иштирок этган. Муҳаммад 2006 ва 2008 йилги мусобақаларда рақиблар посбонларини 4 бора ранжитишга муваффақ бўлган.

5. Денилсон. 3 ўйин - 4 гол
Денилсон Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерс" клуби сафида 2009 йилги мусобақада 3 та ўйинда 4 та гол киритган. Бразилиялик ҳужумчи ўша турнирда Мессини ортда қолдириб, энг яхши тўпурарга аталган совринга эга чиққан.

4. Сезарь Делгадо. 6 ўйин - 5 гол
Мексиканинг "Монтеррей" жамоаси ҳужумчиси 2011-2013 йилларда кетма-кет уч марта турнирда иштирок этган. Аргентиналик футболчи 2012 ва 2013 йилги мусобақаларда 5 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган.

3. Криштиану Роналду. 6 ўйин - 5 гол
Криштиану 2008 йилги мусобақада "Манчестер Юнайтед" таркибида битта гол урган бўлса, 2014 йили "Реал" либосида гол ура олмаган эди. Бу йилги мавсумда эса португалиялик тўртта гол билан энг сермаҳсул тўпурар бўлди.

2. Лионел Месси. 5 ўйин - 5 гол
Аргентиналик ҳужумчи 2009, 2011 ва 2015 йилги турнирларда гол урган. Шу тариқа, аргентиналик учта мундиалда гол урган ягона футболчига айланди.

1. Луис Суарес. 2 ўйин - 5 гол
Суарес ўтган йили "Барселона" таркибида 5 та гол урди. Уругвайликка шунча гол уриш учун атиги 2 та ўйин кифоя қилди. Луис турнирда бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи сифатида тарихга кирди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

"Милан" - "Ювентус". Ўзаро учрашувларга оид 15 факт

"Бавария"нинг голландиялик легионерлари

"Реал" рекордчилари. Пушкаш ва Роналду. Тўртинчи қисм.

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди

Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7

Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб кембеклар ТОП-5

Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар

Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи

"Барселона"нинг Ла лигада энг яхши тўпурари бўлганлар ТОП-10

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи

Минбар

Барча блоглар