Кокорин ва Мамаевга Россия маҳбуслар терма жамоасида ўйнаш таклиф қилинмоқда
Зўравонликда айбланиб қамоққа олинган "Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Павел Мамаев яна футболга қайтиши мумкин. Фақат профессионал футболга эмас.
Москва жамоатчилик назорати комиссияси аъзоси Иван Мельниковнинг сўзларига кўра ушбу икки айбдор футболчига Россиянинг маҳбуслар терма жамоасида ўйнаш таклиф этилмоқда. Унинг айтишича федерал жазони ижо этиш идораси доимий равишда қамоқхона ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган маҳбуслар ўртасида ўйинлар ўтказиб туради ва машҳур футболчиларнинг ушбу ўйинларда иштирок этиши ҳақиқий шоуга айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу икки футболчи ўз вақтида Россия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишган.
Фикрлар