Компани "Сити"да қолиш учун маоши камайишига ҳам рози бўлди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Венсан Компани клуб билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “шаҳарликлар” жорий мавсум шартномаси якунига етадиган 32 ёшли бельгиялик футболчига бир йиллик шартнома таклиф қилишади. Бунинг учун Компани хатто маошининг озайтирилишига ҳам рози. Айни дамда томонлар музокараларнинг якуний босқичида.
Маълумот учун, Компани “Манчестер Сити” шарафини 2008 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 14та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.
Фикрлар