
Ковачич "Реал"да қолишни ортиқ истамаяпти
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич жамоада қолиш ниятида эмас. 24 ёшли хорват футболчиси жамоада рўй бераётган ўзгаришлардан кўнгли тўлмаяпти.
Матео жума куни клуб базасида бош мураббий Хулен Лопетеги билан учрашган ва мураббийнинг илтимосига сўзларига қарамасдан ўзини трансферга қўйишини сўрамоқда. Хабарларга кўра, хорватиялик футболчини "Интер" ўз таркибига жалб қилиш ниятида. Матео "Реал"га 2015 йил айнан ушбу клубдан келиб қўшилган эди.
Фикрлар