Ковачич кимнинг мухлиси бўлганини айтди

Мавсумни "Челси" сафида ўтказаётган хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич ўзининг кумири кимлигини айтди.

“Мен учун Скоулз энг зўр футболчилардан бири бўлган. У ажойиб футболчи эди. YouTube орқали унинг иштирокидаги ўйинларни кўриш мен учун доим қизиқарли. Унда замонавий ярим ҳимоячига ҳос барча хислат мужассам эди. У керак вазиятда ҳужумга ўтиб гол ҳам урарди, ҳимояга қайтиб ҳимоячиларга ёрдам ҳам берарди. Мен ҳеч кимга тақлид қилишни истамайман, лекин Скоулзнинг ўйинлари чинданда менга ёқади. Ўз ўйинимни кучайтириш учун Лука Модрич ва Андрес Иньеста каби футболчиларнинг ҳам ўйинларини кузатиб бораман”, - дейди Ковачич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!