Крис Смоллинг: “МЮ”дан яна қўрқа бошлашди
“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Крис Смоллинг Англия чемпионатидаги клублар “қизил иблислар”дан яна қўрқа бошлаганини маълум қилди.
“МЮ” ўйинларини кўриш яна қизиқ бўлмоқда. Ҳатто менинг оилам ва яқинларим, шунингдек кўчада учрайдиган одамлар жамоанинг ўйинида ўзгариш бор эканини айтишмоқда.
“Манчестер Юнайтед”дан қўрқа бошлашди? Шунга умид қиламан ва ки бу ҳақиқат деб ҳисоблайман. Сўнгги икки ойда анча ишонч билан тўп суряпмиз.
“Олд Траффорд”га келаётган клубларнинг қўрқувини ҳис қиламиз. Авваллари улар ғалаба учун келишарди, энди эса дуранг ҳам улар учун катта натижа”, – деди англиялик ҳимоячи.
Фикрлар