"Кристал Пэлас" Германия терма жамоаси аъзосини оммага таништирди (ФОТО)
Ўтган мавсум якунларига кўра “Шальке” билан шартномаси якунланган ва эркин агент мақомида бўлган ярим ҳимоячи Макс Майер Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби билан шартнома имзолади.
Унга кўра 22 ёшли германиялик футболчи АПЛ клуби билан 3 йиллик шартномага имзо чеккан. Келишувга кўра унинг йиллик маоши 10 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Майер “Шальке” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида жами 192та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 22та гол ёздириб қўйишга эришган. Германия терма жамоаси сафида эса 4та ўйинда иштирок этиб 1та голга муаллифлик қилган.
Фикрлар