Куртуа "Челси"ни тарк этса, унинг ўрнини ким эгаллайди?
Лондоннинг “Челси” клуби “Эвертон” ҳамда Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфордни қўлга киритиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.
Sky Sports хабарига кўра, 24 ёшли кипер Тибо Куртуа “аристократлар” сафини тарк этса, унинг ўрнига таклиф этилади.
Захира варианти сифатида Каспер Шмейхель (“Лестер Сити”) ҳамда Жек Батленд (“Сток Сити”)лар ҳам кўриб чиқилмоқда.
Ўз навбатида “ирислар” ҳам Пикфордни жамоада олиб қолиш учун бор имкониятларини ишга солиши айтилмоқда.
Фикрлар