Куртуа "Реал"нинг "Хетафе"га қарши ўйин қайдномасига киритилди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги бугун Ла Лиганинг илк турида “Хетафе”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Унга кўра ушбу рўйхатдан 19 нафар футболчи, жумладан Навас, Касилья, Куртуа, Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Кроос, Модрич, Каземиро, Асенсио, Иско, Себальос, Бензема, Бэйл, Васкес, Майораль ва Винисиус Жуниорлар жой олишди.

Таъкидлаш керакки, яқиндагина “Челси”дан кўчиб ўтган Куртуа учун бугунги ўйин “қироллик клуби” сафидаги дебют учрашув бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Хетафе» учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!