Куртуа фаолиятини Мадридда давом этиради

CHERY AUTO

“Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа фаолиятини Мадридда давом этириши мумкин. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Tecno

26 ёшли белгиялик Мадридга қайтишни режалаштирмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, Тибо “Атлетико”да 3 йил тўп тепган. Хозирда, Куртуага “Реал Мадрид” ва “Ливерпуль” клуби қизиқиш билдирмоқда.

ПСЖ клуби ҳам голкиппернинг агентлари билан боғланишган, бироқ парижликлар бир неча кун олдин Жанлуижи Буффон билан 4 йиллик шартнома имзолашди.

Маълумот учун, Куртуа жорий мавсумда 35 учрашувда иштирок этиб, 15 беллашувда дарвоза даҳилсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!