Ла Лига. "Атлетик" "Эйбар" билан дуранг ўйнади
Эйбар шаҳридаги «Мунисипаль де Ипуруа» стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.
17-дақиқада Шарлес пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмасдан эса Иньяки Уильямс мувозанатни тиклади ва беллашув сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади.
Маълумот учун, "Эйбар" 11 очко билан турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. 8 очкоси бор "Атлетик" эса 17-поғонада бормоқда.
Фикрлар