Ла Лига. "Атлетико" "Уэска"ни тор-мор этди

Уэскадаги "Эль-Акорас" стадионида кечган учрашувда мадридликлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Лукас Эрнандес, Сантьяго Арьяс ва Кокелар муаллифлик қилишди.

Бугунги муваффақиятдан сўнг "матрасчилар" ҳисобидаги очколар сони 41 тага етди ва турнир жадвалида иккинчи поғонада бормоқда. Дебютант "Уэска" эса 11 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!