Ла Лига. "Атлетико" ўзига келмоқда
Мадриднинг "Атлетико" клуби бу тур сафарда "Хетафе"га қарши баҳс олиб борди. "Колизей Альфонсо Перес" стадионида кечган учрашув "матрасчилар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
14-дақиқада мезбонлар дарвозабони Давид Сория ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлимда эса Тома Лемар ҳисобни ишончли кўринишга келишини таъминлади.
Фикрлар