Ла Лига. "Барселона" чемпионатни йирик ғалаба билан бошлади

Кеча Испания Ла Лигасининг илк турида "Барселона" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилди. 

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда каталонияликлар рақиблари дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритишди ва йирик ғалабани тантана қилишди. Учрашувда Месси дубл қайд этган бўлса, яна бир голга Коутиньо муаллифлик қилди.

арселона" – "Алавес" – 3:0

Голлар: Месси, 64 – 1:0; Коутиньо, 83 – 2:0; Месси, 90+2 – 3:0.

арселона": Тер Штеген – Семеду (Коутиньо, 46), Пике, Умтити, Альба – Бускетс (Видаль, 85), Ракитич, Роберто – Дембеле (Артур, 77), Месси, Суарес.

"Алавес": Пачеко – Агирегабирия, Лагуардия, Марипан, Дуарте – Торрес (Борха, 68) – Хони (Марин, 68), Вакасо, Гарсия, Ибаи – Собрино (Бургуй, 71).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!