Ла Лига. "Реал" дебютант клубни минимал ҳисобда мағлуб этди

"Эстадио Эл Алоркас" стадионида кечган беллашувда "қироллик клуби" минимал ҳисобда рақибдан устун келди.

Учрашувдаги ягона гол 8-дақиқада мадридликларнинг уэльслик ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл томонидан киритилди.

Шу тариқа, Сантьяго Солари бошқарувидаги "Реал" ҳисобидаги очколар сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-кўтарилиб олди.

Мусобақа дебютанти "Уэска" эса 7 очко билан сўнгги поғонада боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!