Ла Лига. "Реал" мавсумни ғалаба билан бошлади

Кеча Испания Ла Лигасида ҳам илк турдан ўрин олган баъзи учрашувлар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, мусобақа фаворитларидан бири саналган Мадриднинг “Реал” клуби шу куни ўз майдонида “Хетафе”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашув тақдирини Дани Карвахаль ва Гарет Бэйллар томонидан киритилган голлар ҳал қилди. Якуний ҳисоб 2:0.

"Реал" Мадрид – "Хетафе" – 2:0

Голлар: Карвахаль, 20 – 1:0. Бэйл, 51 – 2:0.

"Реал": Навас, Карвахаль, Начо, Рамос, Марсело, Себальос (Модрич, 71), Кроос, Иско (Каземиро, 58), Асенсио, Бэйл (Васкес, 77), Бензема.

"Хетафе": Сория, Д.Суарес, Даконам, Гонсалес, Кабрера, Максимович, Арамбарри, Портильо (Алехо, 64), Сибасаки, Дьедиу (Мата, 58), Молина (Анхель, 71).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!