Ла Лига президенти "Реал" билан судлашишга ҳам тайёр

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас яна бир бор “Барселона” ҳамда “Жирона” жамоалари ўртасидаги баҳс АҚШда ўтказилишини таъкидлади.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби АҚШда ўтказиладиган “Жирона” – “Барселона” жамоалари баҳсига қарши норозилик билдириб, бу ҳақда Испания қироллик футбол федерациясига хат юборган эди.

“Реал”нинг хати? Мен буни кутгандим. Лекин, ўйин албатта бўлади”, - дейди Тебас.

Cadena Ser нашрининг хабар беришича Тебес ўйинларнинг АҚШда ўтказилишига қарши чиққанлар билан судлашишга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Жирона” – “Барселона” учрашуви 27 январь куни Майами шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!