Ла Лигада навбатдаги истеъфо юз берди
Бильбаонинг “Атлетик” клуби бош мураббийи Эдуардо Бериццо ўз лавозимини тарк этди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра бунга жамоанинг қайд этаётган қониқарсиз натижалари сабаб бўлган. Таъкидлаш керакки, басклар Ла Лиганинг ўтган 14та тур якунларига кўра 11 очко билан мусобақа жадвалида 18-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар