
“Лас-Пальмас” Ален Халиловични ижарага олди
Германиянинг “Гамбург” клуби ярим ҳимоячиси Ален Халилович фаолиятини яна Испанияда давом эттирадиган бўлди. 20 ёшлик хавбекни “Лас-Пальмас” ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, хорватиялик футболчини испанияликлар бир ярим йилга ижарага олишган. Энди шу тариқда, Ален Халилович “Лас-Пальмас” шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида, Ален Халилович “Динамо З” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ушбу жамоадан “Барселона” истеъдодли ярим ҳимоячини сотиб олганди.
Фикрлар