"Лацио" Милинкович-Савичнинг нархини пасайтирди

Римнинг "Лацио" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичнинг трансфер нархини пасайтирди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг хабар беришича римликлар 23 ёшли сербиялик футболчини сотиб олиш истагини билдирган реал харидорларнинг 80 млн евродан кам бўлмаган таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Лацио” Милинкович-Савични 100-150 млн еврога баҳолаётган эди. Аммо, унинг Сербия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да муваффақиятсизликка учрагани ушбу нархнинг пасайишига олиб келгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!