Португалия терма жамоаси футболчиси: "Ҳеч ким Роналдуга пас беришга мажбур эмас"
Португалия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франсишку Консейсау жамоадошларини 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналдуга албатта пас беришга мажбурлашади, деган фикрларга муносабат билдирди.
"Бундай нарса йўқ. Роналду гол уришни яхши билади, лекин ҳеч ким унга албатта пас беришга мажбур эмас. Масалан, мен майдонда доим энг қулай позицияда турган жамоадошимни излайман. Бу нарса менда инстинктив равишда содир бўлади. Криштиану эса бу ерда бизга ёрдам бериш учун турибди", – дея футболчининг сўзларини A Bola нашри келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк ўйинида Конго ДР терма жамоаси билан дуранг ўйнади (1:1).

Фикрлар