"Лацио" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтирди

Римнинг “Лацио” клуби ўзининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган  Штефан Раду билан шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 32 ёшли руминиялик футболчи римликлар билан 2021 йилнинг 30 июнига қадар келишувни узайтирган.

Маълумот учун, Раду жорий мавсум “Лацио” сафида жами 7та ўйинда иштирок этган ва 1та голга ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!