“Лацио” баланд дорга осилмоқда
Италиянинг “Лацио” жамоаси “МЮ” ҳимоячиси Маттео Дармиан ва “Челси” вакили Давиде Дзаппакостага қизиқиш билдирмоқда, дея хабара беради Football Italia.
Маълумотларга кўра, римликлар жорий трансфер ойнасида юқорида таъкидланган футболчилардан бирини қўлга киритмоқчи. Асосий мақсад – Маттео Дармиан, Дзаппакоста эса муқобил вариант бўлиб турибди.
Қайд этиш керакки, Дармианнинг “МЮ” билан амалдаги келишуви 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Даппакоста эса “Челси” билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
Фикрлар