"Лацио" ўз сафига Хорватия терма жамоаси аъзосини қўшиб олди

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Милан Бадель Римнинг “Лацио” клуби билан шартнома имзолади.

Таъкидлаш керакки, “Фиорентина” билан амалдаги шартномаси якунига етган 29 ёшли футболчи римликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва 2022 йилга қадар тузилган келишувга имзо чеккан.

Маълумот учун, Бадель фаолияти давомида "Фиорентина", "Гамбург", "Локомотив" ва Загребнинг "Динамо" клубларида тўп сурган. Хорватия терма жамоаси сафида эса 41та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию